21.09.2020
Ядгарова Ферузахон
747
Asaka bank

Асака банк кредитни муддатини чузиш (пролонгация) буйича килинган мурожаатни рад этмокда

"Intellektual Kindergarden" хусусий мактабгача таълим муаъсасаси Асака банк Андижон вилоят филиалидан 2018 йил июл ойида 170,0 млн. сум микдорида 3 йил муддатга кредит маблаги олган. Бутун дунёда ва юртимиз Узбекистонда "Covid-19" вируси таркалганли сабали 2020 йил 16 март ойидан юртимизда карантин чеклочвлари урнатилди. Шу муносабати билан бизнинг фаолият хам вактинча тухтатилди. Хукуматимиз томонидан кредит олган тадбиркорларни куллаб кувватлаш максадида карантин чекловлари сабаб булиб уз фаолиятлари тухтаган тадбиркорларга, олинган кредитларини тулик ёпилиш муддатини 6 ойга чузиш буйича курсатма ва топшириклар берилди. Шу муносабат билан биз Асака банк Андижон вилоят филиалига 3 марта кредит муддатини (пролонгация) узайтириш буйича ёзма мурожаат килдик. Бирок банк филиали шу кунгача Бош банк томонидан рухсат йук деб огзаки жавоб беряпди. Банк филиалининг крелит буйича масъул ходимларининг айтишича ушбу олинган кредитнинг туланмай колган кисми колган муддатларга булиниб туланади яъни колган туланмаган кисми кейинги ойларга булиниб эски график буйича туланадиган кисмига кушилиб туланишини билдиришди. Кредитнинг ёпилиш муддати биринчи шартномага асосан 2021 йил июль ойига белгиланган, агар олинган кредитнинг ёпилиш муддати чузилмаса шартнома буйича муддатда ёпишда молиявий имкониятимиз йук. Бунинг сабаби кейинги пайтда вирус кенг таркалаётганлиги учун ота-оналар хаммаси хам фарзандларини богчага олиб келмаяпди. Бу эса уз навбатида бизнинг молиявий имкониятларимизни пасайтириб юборади. Мухтарам Президентимиз, келажак авлодни тарбиялаш йулида иш урин яратиб фаолият юритаётган тадбиркорларни куллаб кувватлаб турган бир вактда, тадбиркорлар юкоридаги келтириб утилган банк филиалининг асоссиз важлари сабаб уз фаолиятларини тухтатишига сабаб булади, бу са уз навбатида канчадур инсон ишсиз колишига сабаб булади. Шу муносабат билан Сиз азизлардан бизнинг масаламизни Бош банк оркали хал килинишида амалий ёрдам сураб коламиз. Телефон: 91 617-98-08;
Asaka bank

Asaka bank, 22.09.2020

Ассалому алайкум. Хурматли мижоз, Сизнинг "Асака" банк Андижон вилоят филиалидан 2018 йил июл ойида 170,0 млн. сум микдорида 3 йил муддатга расмийлаштирилган. Мазкур кредитнинг график тўловлари бЎйича 2020 йил апрел ойидан 2020 йил сентябр ойига қадар имтиёзли давр белгиланган. Ушбу даврда муддати келадиган кредит тўловлари шартноманинг охирги санасидан кейин қўшимча 6 ой муддатга узайтирилади (пролангация) ва график тўловлари мутаносиб равишда тенг тақсимланилади.

Sharhlar: 0

Bank xizmatlaridan foydalanish tajribangiz bilan o'rtoqlashing Fikr qoldirish
depozit.uz logo
Eng yaxshi takliflar va yangiliklarni bizning telegram kanalda kuzatib boring.
Obuna bo'lish