Туронбанк ўзининг юбилейи муносабати билан мижозларга микроқарз акцияси эълон қилганини эшитиб, ундан фойдаланиш учун Марказий амалиёт бошқармасига хужжатларни олиб боргандим. Банк ходими Манга 1-кредитни бошқа банкдан яъни ишлаётган ташкилотимга хизмат қиладиган банкдан олишни тавсия қилди 2-ҳозир ариза олмаяпмиз октябр ойида келинг деди 3-Юнусободда ва малика бозорда филиали бор экан ўша ерга бориб учрашинг балки олишар деб қайтарди. Шундан сўнг Шухрат деган бошқарувчисига ҳам учрашдим фойда бўлмади кредит бўлими упрга бўйсинмас экан... кейин сайти орқали онлайн ариза юбордим, қабул қилинди ариза 14.09.2020 й соат 10:47 да мақоми ҳалигача "жўнатилди" бўлиб турибди ваҳоланки сайтда ўзлари берган маълумотда шундай дейилган: "Микроқарз ажратиш юзасидан тегишли қарор қабул қилиш юзасидан Андеррайтерлар томонидан кўриб чиқиш муддати 24 соатдан ошмаслиги лозим." Мана 48 соатдан ошган бўлсада ҳалигача жавоб беришмади... Туронбанк акцияни эплай олмасанглар нима қилардинглар эълон қилиб, фуқароларни вақтини олиб... Юбилей муборак бўлсин! Шунақа ишласангиз ҳали "кўпга" борасизлар вапши маладес...