мен 10 йилдан буён шу банкни мижозиман яқинда картамни йўқотиб қўйдим. худди шу банкда худди шундай иккинчи карта хам очиб беришган. йўқолган картамда пулни иккинчи картага ташлаб беришни сўраб мурожаат қилсам банкка боришни айтишди банкка бордим. муаммом хал бўлмади факат янги карта очиб беришлари мумкинлигини уч иш кунида карта очилишини ва яна келиб олиб кетишимни айтишди. энг қизиғи бошқа банкларда sms хабар ёқтириб ташлаб берганликларини айтганимда бизда бундай эмас дейишди. яна ҳам қизиғи мен бошқа банк хизматларидан фойдаланмоқчилигимни айтганимда бундай қилолмаслигимни сабаби ишхонам шу банк мижози эканлигини рўкач қилди. тасаввур қилинг мен қарийб бир ҳафта овора бўламан шу вақт мобайнида пулимдан фойдалана олмайман. шуни тегишли ҳужжатларимни текшириб ўзим эканлигимга ишонч ҳосил қилиб муаммони ҳал қилиш мумкин эдику. банкларда ҳали ҳам мижозга нисбатан бюракратик ёндашувлар устивор. бугун тушликдан кейин яня банкка бормоқчиман ҳама ишимни ташлаб билмадим нима саргузаштлар кутяпти у ерда мени