Top.Mail.Ru
15.09.2020
oybek sirojov
1382
Asakabank

kartadan onlain aktivlashtirish imkoniyati yuq

мен 10 йилдан буён шу банкни мижозиман яқинда картамни йўқотиб қўйдим. худди шу банкда худди шундай иккинчи карта хам очиб беришган. йўқолган картамда пулни иккинчи картага ташлаб беришни сўраб мурожаат қилсам банкка боришни айтишди банкка бордим. муаммом хал бўлмади факат янги карта очиб беришлари мумкинлигини уч иш кунида карта очилишини ва яна келиб олиб кетишимни айтишди. энг қизиғи бошқа банкларда sms хабар ёқтириб ташлаб берганликларини айтганимда бизда бундай эмас дейишди. яна ҳам қизиғи мен бошқа банк хизматларидан фойдаланмоқчилигимни айтганимда бундай қилолмаслигимни сабаби ишхонам шу банк мижози эканлигини рўкач қилди. тасаввур қилинг мен қарийб бир ҳафта овора бўламан шу вақт мобайнида пулимдан фойдалана олмайман. шуни тегишли ҳужжатларимни текшириб ўзим эканлигимга ишонч ҳосил қилиб муаммони ҳал қилиш мумкин эдику. банкларда ҳали ҳам мижозга нисбатан бюракратик ёндашувлар устивор. бугун тушликдан кейин яня банкка бормоқчиман ҳама ишимни ташлаб билмадим нима саргузаштлар кутяпти у ерда мени
Asakabank

Asakabank, 18.09.2020

Ассалому алайкум, Ҳурматли Ойбек Очилович сизни Depozit.uz га йўллаган мурожатингизни ўрганиб чиқиб, шуни маълум қиламиз. "Асака" банкда пластик карта ойлик иш хақи, пенсия хамда стипендияга йўналтирилган маблағлар учун пластик карта расмийлаштириш бепул , муддати ўтган ва йўқолган Uzcard пластик карталарга 30000 минг, Humo пластик карталари учун 10000 минг сўмни ташкил этади. Uzcard пластик карталарини расмийлаштириш учун 3 банк иш куни, Humo пластик карталарини расмийлаштириш учун 1 банк иш кунида амалга оширилади. Ҳурматли Ойбек Очилович "Асака" банкнинг Юнусобод филиал ходимлари Сизнинг вазиятингиздан келиб чиқиб, картангизни бир иш куни мобайнида қайта расмийлаштириб беришди. Uzcard пластик картани қайта расмийлаштириш 30000 сумни ташкил этганлиги сабабли, Сизга бу тўловни амалга ошириш таклиф этилди. Ҳурматли Ойбек Очилович "Асака" банкни танлаганингиз учун миннатдормиз, мурожаатингиз учун рахмат.

Sharhlar: 0

Bank xizmatlaridan foydalanish tajribangiz bilan o'rtoqlashing Fikr qoldirish
depozit.uz logo
Eng yaxshi takliflar va yangiliklarni bizning telegram kanalda kuzatib boring.
Obuna bo'lish